Бош саҳифа » Архив

Шу кунларда бир гуруҳ ўзбекистонлик сенаторлар ва депутатлар Америка Қўшма Штатларида Конгресс қошидаги “Очиқ дунё” дастури ва АҚШ демократия институти таклифи билан меҳмон бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси аъзоси, Консерваторлар партияси ҳамраиси, баронесса Саида Варси ўзбек-британия ҳамкорлиги дастури доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти Кипр Республикаси ташқи ишлар вазири Эрато Козаку-Маркуллиcни қабул қилди ҳамда кўплаб соҳаларда ўзбек-кипр муносабатларини ривожлантириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Жорий йилнинг 29 март куни президент Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жеймс Мэттисни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан хабар қилишларича, жорий йилнинг 16-17 март кунлари Польша Республикаси мудофаа вазири Томаш Семоняк Ўзбекистонга амалий ташриф буюради.