Бош саҳифа » Архив

Бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистонга расмий сафари якунларига бағишланган матбуот конференциясида,  ISAF кучларининг олиб чиқилиши “Афғонистонда хавфсизлик соҳасидаги реал вазиятга, афғон куч ишлатар тузилмаларининг ўз мамлакатидаги хавфсизликни назорат қилишига мутаносиб бўлиши керак”, деб баёнот берди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони Руслан Мирзаев Тожикистон Давлат миллий хавфсизлиги қўмитаси Чегара қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Шерали Мирзо билан учрашди.

Кеча Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўзбек-туркман бизнес форуми бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Бугун Қирғизистон жанубидаги Жалолобод шаҳрида мухолифат тинч намойиши ўтказиб, ҳукумат билан бош вазирнинг истеъфосини талаб қилиб чиқди.

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтган “Афғонистонда мавжуд мавҳумлик контекстидаги минтақавий хавфсизлик” мавзуида ташкил этилган экспертлар кенгашида ушбу муаммо ҳақида, тахмин этилганидай,  хавотирли мулоҳазалар билдирилди.