Бош саҳифа » Архив

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу ерга ташриф буюрган Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттерни қабул қилди ва “Ўзбекистонда Йозеф Блаттерни ўз ҳаётини жаҳон ва миллий футболни ривожлантиришга бағишлаган таниқли жамоат арбоби сифатида билишларини таъкидлади”.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу йилиннг 15 май куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммитларида иштирок этади.

Эртага, 11 май куни Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон ТИВ делегацияси ҳам иштирок этади.

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти Тошкентга расмий сафар қилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг махсус вакили ва Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Ян Кубишни қабул қилди.

Бугун Ўзбекистрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг камсонли этник гуруҳлар ишлари бўйича олий комиссари Кнут Воллебекни қабул қилди.