Бош саҳифа » Архив

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу ерга ташриф буюрган Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттерни қабул қилди ва “Ўзбекистонда Йозеф Блаттерни ўз ҳаётини жаҳон ва миллий футболни ривожлантиришга бағишлаган таниқли жамоат арбоби сифатида билишларини таъкидлади”.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу йилиннг 15 май куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари саммитларида иштирок этади.

Эртага, 11 май куни Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон ТИВ делегацияси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Владимир Путинга Россия Федерацияси президенти лавозимига киришиши, Франсуа Олландга эса Франция Республикаси президенти этиб сайлангани муносабати билан билан табрик йўллади.

Бугун, 7 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяони қабул қилди ва унга Ўзбекистон Республиткаси президенти Ислом Каримовнинг ХХР раиси Ху Цзинтао номига ёзилган мактубини топширди.